Нифос

08:06 / 11.04.2017 | Савол | 1840
Ассалому алайкум! Рўзанинг 3- куни қизлик бўлдим. Одина опа илтимос қизимни дуо қилинг. Ҳозирда нифослиман. Баъзида 1 кунча умуман келмай қолади, эртасига яна келади. Шу ҳолатда намоз фарзми? Нифос ҳар келиб тўхтаганида ғусл қиламанми? Нифоснинг келиши ҳам 1 томчи. Жавоб учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир томчи бўлса ҳам келаётган бўлса, ҳали нифосингиз тугамаган бўлади. То оқлик кўргунча кутинг. Валлоҳу аълам!
Аллоҳ фарзандингизни солиҳалардан қилсин, кўз қувончингиз бўлсин. Камолини кўринг. Омин!.