– Ва алайкум ассалом!
Тавба уч иш билан камолига етади. Илм, ҳол ва амал. Банда гуноҳнинг зарарини билиши ва Аллоҳ таолодан узоқ қилиб, розилигидан маҳрум қилувчи нарса эканлигини билиш илмдир. Шу илм ҳосил бўлганидан мўминнинг қалби оғрийди ва бундан ўша қилган гуноҳига надомат ҳосил бўлади. Мана шу надомат ҳосил бўлиши ҳол ҳисобланади. Қайтиб ўша гуноҳга қўл урмайди ва келгусида ҳам ўша гуноҳга қўл урмасликка қасд қилади. Мана шу амалдир. Шу иш топилганида банда тавба қилди дейилади. Аллоҳ таоло эса “Бақара” сурасида
Бақара 37...Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир.
деб марҳамат қилган.
https://savollar.muslimaat.uz/savol/1497
Валлоҳу аълам!