Закот

01:38 / 07.06.2020 | Nodira | 338
Ассалому алайкум! 5 йил аввал опам вафот этганлар, уларни тилла буюмлари онамга ўтган. Кеча ёдимга тушиб онам ва опамни тиллаларини ўлчасам нисобдан ошган экан. Бу беш йил давомида бу буюмларга хеч қандай закот берилмаган, энди нима қилиш керак? Аввалги йиллар учун ҳам закот бериш керакми ёки бу йилдан бошлаб берган тўғри бўладими? Агар аввалги 5 йил учун ҳам бериш керак бўлса, уни бўлиб-бўлиб бериш мумкинми? Оила бюджетига қийин бўлмаслиги учун (чунки оилада фақат акам ишлайдилар, оддий ишчи бўлиб. Тиллани сотиб закот беришга ҳам рухсат бермаяптилар)...
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввало бу тиллалар меросхўрлар орасида тақсим қилиниши керак. Тақсимдан кейин ҳар ҳисса эгаси ўзида топилган закот шартларига қараб тасарруфини қилади. Унгача бу тиллолардан закот чиқарилмайди, чунки у меросдир. Меросни ҳақдорларга бермай бундай олиб ўтириш гуноҳ.  Валлоҳу аълам!