Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ҳурматли Одинахон! Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ менга ҳам келин олишликни ва қайнона бўлишликни насиб қилди. Қайнона бўлиб бировнинг фарзанди келинимга илмсизликдан зулм қилиб қўйишдан Аллоҳдан қўрқаман. Ҳаётда қайнона-келин орасидаги адолатсизликларни кўпини кўрганмиз. Мен Ислом асосида келиним билан муомала қилмоқчиман, сабаби эртага Аллоҳнинг ҳузурига очиқ юз билан бориш. Биз қайноналарга ҳам бирор исломий йўлланма бормикан? Илтимос, маслаҳат беринг. Аллоҳ вақтингизга барака берсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда айнан қайнона ва келин орасидаги муносабат ҳақида алоҳида кўрсатма йўқ. Лекин бошқа кўрсатмаларга қараб хулоса чиқариб олишимиз мумкин. Аввало, инсон инсонга қиладиган муносабатда бўлиш керак. Инсон зоти мукаррамдир. Кейин эса мусулмон кишига қилинадиган муносабатда бўлиш керак. Мусулмон мусулмонга нисбатан барча яхшиликларни қилишга амр этилган. Ана энди силаи раҳм эътиборидан муносабатда бўлишингиз керак. Уни ўз фарзандингиз каби қабул қилишингиз лозим. Раҳм-шафқатли, муҳаббатли, кечиримли бўлишингиз, ўз фарзандларингизга раво кўрганингизни унга ҳам раво кўришингиз керак. Оилавий муносабатларда ким бўлишидан қатъи назар, учта қоидага амал қилинганда хайр бўлади. Улар: тўғри гумонда бўлиш, кечиримли бўлиш ва сир сақлаш. Валлоҳу аълам