Ичак

02:56 / 07.06.2020 | Mohinur | 846
Ассалому алайкум! Ҳайвон ичакларини истеъмол қилиш мумкинми? Масалан, қази-қарта, хасип кўринишида. Ҳайвон ичаги нажосатга тўла бўлади. Бир танишимиз ичакни ейиш макруҳ, ахир ичи тўла нажосат бўладию дебди. Динимиз нима дейди бу масалада?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!

Сўйилган ҳайвоннинг ейиш ҳаром бўлган нарсалари:

Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардаги қуйидаги нарсаларни ейиш ҳаромдир:

1. Эркак ҳайвоннинг закари.

2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.

3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.

4. Ҳайвондаги без.

5. Ҳайвондан оққан қон.

6. Ўт пуфак.

7. Умуртқа орасидаги ҳаром мағиз. 

Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни васф қилар экан «уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарса ҳам нопок нарсалардир.

Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани ейишдан қайтарганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан )

 Валлоҳу аълам!