Бавл

01:49 / 12.06.2020 | Oydin | 530
Ассалому алайкум! Сийиб қўйилган кўрпа тўшакни сўкмасдан устидан ювилса бўладими? Ёки сўкиб, пахталарини чиқариб, ювиб ишлатиш керакми? Чунки болларимда бундай ҳолат учраб туради, баъзида тагликдан ҳам ўтиб кетади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мақсад, нажосат кетса бўлди. Икки услуб ҳам жоиз. Иккинчисида тозалаш мукаммалроқ бўлади.  Валлоҳу аълам!