Ассалому алайкум! Зикр, тасбеҳларни жойнамоз устида қилган афзалми ёки шарт эмасми? Намоздан кейин мен ҳар доим қўлдан келганча зикр қиламан. Шуни бошқа жойларда, масалан, курсида ўтирган ҳолатда ҳам адо этса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз билан ораси узилмагани афзал, яъни, намозда салом бериб чиққанидан кейин зикрлар билан орасига бошқа иш аралаштирмаслик. Зарурат юзасидан намоз еридан узоқлашмай ўзига қулай ҳолда ўтириб олиш жоиз. Валлоҳу аълам!