Дилозорлик

01:47 / 12.06.2020 | Dilnoza | 627
Ассалому алайкум! Бизнинг бир яқин қариндошимиз борлар. Жудаям тиллари ёмон, дилозорлар. Ҳар доим ўзлариникини маъққуллаб, қолган инсонлар билан уруш чиқараверадилар. Ҳатто фаҳш сўзлар билан ҳақоратлаб, керак бўлса уриб, тепиб кетишдан ҳам тоймайдилар. Деярлик барча қариндошларимиз улардан ҳайиқиб, ўзларини нари олиб юришга ҳаракат қилишади. Тунов куни ўз оналарини ҳам жеркиб, фаҳш сўзлар билан ҳақорат қилаётганини гувоҳи бўлдим. Шундан бери бу инсонга нисбатан нафратим кучайиб кетяпти. Бу инсонга оиламиз катталари ҳам бир неча бор панд-у насиҳат қилишган, лекин жуда фойдасиз, баттар бадҳулқлашиб кетяпти. Айтингчи, шундай инсон билан ҳам силаи раҳмда бўлиш керакми? Шу инсоннинг озорларига чидаб яшашга ажр бериладими? Бир шайтон қилган ҳақоратларига муносиб жавоб қайтар, бундай қариндошдан воз кеч деб васваса қилади. Лекин Аллоҳдан қўрқаман. Ҳозир кўнглим жуда вайрон аҳволда, илтимос йўл кўрсатинг. Бундай вазиятларда нима қилиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Силаи раҳмни узган эмас, уни боғлаган силаи раҳм қилган бўлади. Алоқани узмаслик керак, чунки уни бу ҳолда ташлаб қўйилса, зарари бошқаларга ҳам етиб боради. Соғлом инсон бундай қилмайди. Шунга кўпчилик бир бўлиб унинг муолажасини қилиш керак. Психологга ва бошқа шфокорларга кўрсатиш, яна керакли чора-тадбирларни қўллаш лозим.  Валлоҳу аълам!