Ассалому алайкум! ! Мен 16 ёшдаман, институтга тайёрланаяпман. Бугун нималар қилишим кераклигини доим ёзиб, режа тузиб оламан. Лекин қилмоқчи бўлган ишларимга улгира олмай қоламан. Ўқишимдан ҳам кўнглим тўлмайди. Масалан, мен бунча вақтда бунча китоб ўқиб бўламан дейман, лекин ўқий олмайман. Ишни ташлаб қўймайман, лекин секин юришади деб ўйлайман. Кейин вақт ўтиб, мана қила олмадим, қолиб кетди, энди билмас бўлиб қоламан деб, ўзимни доим бўлакларга бўлинаётгандек ҳис қиламан. Устозларим жуда яхши ўқийсан дейишади. Уй ишларида ёш бўлсам ҳам тез чарчаб қоламан, ишларни секин қиласан дейишади. Абитуриентлар кун тартибини қандай тузиб олишлари керак? Китоб ўқиб, ҳам ишларга, ҳам ўқишга улгирса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Мактубингиз жуда ўринли. Албатта кун тартибига амал қилиб яшаш инсонни ҳаддан зиёд чарчаб қолмаслигига олиб келади. Фақат бу кун тартиби инсоннинг тоқатига яраша бўлиши керак. Маълумки суткамизда 24 соат бор. Бундан 8 соати албатта сифатлик уйқуга ажратилиши керак. Яъни хуфтон ўқиб ухланади. Бомдод ўқиб кун яхшилаб чиққунича зикр қилиб, китоб ўқиб сўнг яна 1- 2 соат ухлаб олинса бўлади. Соат 5 дан 7 гача йўғон ичакни ва органларни тозалаш мақсадида 1-2 стакан сув ичиш керак. 7 дан 9 гача албатта нонушта қилиниши шарт. Сўнг 9 дан 11 гача бўлган даврда илм олишга вақт ажратилиши мия иш фаолияти учун энг қулай шарт-шароитдир. 12 дан 13 га қадар дам олиниши керак. Сўнг тушлик қилинади. Тушликдан сўнг пешин намозидан сўнг яна бир-икки соат илмга вақт ажратилади. Ва ҳаказо. Кечқурун мия иш фаолияти яхши бўладиган давр ҳисоблангани учун 17 дан 19 гача яна илм олиш учун энг яхши шароитдир. Кечки овқат соат 18-18.30 гача қилингани маъқул. Сўнг хуфтон ўқиб албатта тезда уйқуга кетилиши керак. Валлоҳу аълам!