Илҳом келмаслиги

05:20 / 29.05.2020 | Abdulaziz | 447

Ассалому алайкум! Мен умуман илҳомлана олмаябман, бу маҳзунлик билан ҳам боғлиқ. Мен ўз мақсадим ҳақида яхши фикр, эмоцияларга эга бўлишим учун нима қилай?


Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизни кайфиятингизни кўтарадиган, далда берадиган инсонлар билан кўпроқ мулоқотда бўлишингиз, вақтида ухлаб, тонгда жисмоний машқлар билан шуғулланишингиз, ҳурсандчилик гормони серотонин ва дофаминларни кўпайтирадиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиб туришингиз катта фойда беради. Ҳамда кайфиятингизни кўтарувчи цинк минералининг истеъмолига ҳам эътибор қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!