Ассалому алайкум! Қиз болани маҳр сўрашликка ҳаққи бор деб "Бахтиёр оила" китобида ҳам ўқиб чиқгандим. Мени яқинда тўйим бўлади. Маҳрга турмуш ўртоғим билан умра зиёратига боришни сўрамоқчиман. Умрага боришни сўраш маҳрга ўтадими? Ва қандай қилиб сўрасам бўлади? Чунки қиз болани тўйдан олдин бу нарсаларни сўраши айримларни ғашини келтиради. Уйдагиларим индамай қўяқол дейишди. Лекин мен маҳрга умрага боришни сўрайман деб ният қилган эдим.
– Ва алайкум ассалом! Маҳрга мулк бўладиган нарса сўраш керак. Умра мулк бўладиган нарса эмас. Шунинг учун буни маҳрга сўраш жоиз эмас. Фалон сўм, доллар ёки тилло кумиш каби нарсаларни сўрашингиз мумкин. Маҳр сўрашдан асло хижолат бўлманг, бу Аллоҳ келинларга тайин қилиб берган ҳақдир. Ғаши келадиганлар ҳижолат бўлсин. Валлоҳу аълам!