Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга яқинда 1йил бўлади. Никоҳ ўқилаётган вақтда турмуш ўртоғим 300 минг сўмни маҳр эвазига дегандилар ва илм ўрганиб “маҳр кўпроқ бўлиши ва сен ҳоҳлаганингни сўрашинг мумкин экан” деб ўзимдан сўрадилар. Аввалига “мен биргаликда Ҳаж сафарига оборасиз, маҳрга шу” дедим. Кейинчалик эса маҳрдан воз кечса савобга эришиларкан деган маълумотни эшитиб “воз кечдим” дедим ва уларни қийнагим ҳам келмади. Шу ишим жоизми?