Маҳр ҳақида

01:17 / 12.05.2020 | Nodira | 714
Ассалому алайкум! Никох ўқилаётган пайтида домла маҳрни адашмасам 80 гр тилла деб белгилаб берган эдилар. Лекин мен маҳрдан кечса савоб бўлади деб эшитганим учун “маҳрдан кечаман” деб айтдим турмуш ўртоғимга. Уларни маҳрни беришга қурбилари етади, шундай бўлса ҳам маҳрдан воз кечишим тўғрими? Бу қилган ишимни ажри қандай бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрдан кечиш сизнинг ихтиёрингиз. Кечсангиз, турмуш ўртоғингизга эҳсон қилган бўласиз ва шунинг савобига эришасиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳри оз келинни барокотли деб айтганлар. Валлоҳу аълам!