Турмуш қуриш ёки ўқиш

11:14 / 14.06.2020 | Muattar | 551
Ассалому алайкум! Яқинда 23 ёшни қаршилайман Инша Аллоҳ. Ҳамма қизлар каби келинлик орзуси манда ҳам бор. Лекин эндигина 1 курсни битирдим. Ўқиш контрактим ҳозирда 28 800 000 сум. Уйдагилар кейинги йили турмушга беришмоқчи лекин совчи қояёткан йигитлар агар шу ўқиш пулини ярими бўлса ҳам толай олмайман, татил оласан оқишдан деб шарт қойса. Ўқишимни кугатгунимчага ёки шундай инсон учрагунгача уйдагиларга турмушга чиқмайман дейишга ҳаққим борми? Гуноҳкор бўлмайманми? Ёки уйдагилар озимиз толаймиз дейишса конганим мақулми? Иккиланиб қолдим
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! ҳаққингиз бор. Никоҳга рағбат ошиб кетиб фитнага тушиб қоладиган ҳолат бўлмаса гуноҳкор бўлмайсиз. Уйдагилар тўлашса жоиз. Лекин турмушга чиққандан кейин таъминотни уйдагиларга қилдириб, эрни бу одатга ўргатмаслик керак.  Валлоҳу аълам!