Суяк касаллиги

01:16 / 01.06.2020 | Nasirullo | 954

Ассалому алайкум! Жияним 5 ёшда, оёғи оғрияпти. Шифокорлар "Ўнг чаноқ сонда суяк емирилиши", деган ташхисни қўйишди. Шифокорлар фақат ётиши керак, бу 3 ёки ундан кўп йиллар мобайнида тузалиши мумкин дейишяпти. Ҳозирда фақат калций ичяпти. Илтимос агар бу касалликни тезроқ даволаш йўллари бўлса маслаҳат беринг. 

Шифокор:

Ва алайкум ассалом! Боланинг касаллик тарихидан кўчирмасини менга скриншот қилиб жўнатинг, лабаратор таҳлилларини ва рентгенограммасини кўрибгина тавсия бера оламан. Выпискасини ва ташхисини аниқ қилиб ёзиб жўнатинг. Маслаҳат бериш учун остеопорозми еки остеолизисми ёки врожденный вывыхми аниқ билишим керак. Диагнози аниқ ёзилган шакли керак.