Ассалому алайкум! Докторлар менга артрит, яъни бўғимларда жуда кучли шамоллаш бор деган ташхис қўйишди. Сув билан кўп ишламаслик, совуқ сув ҳам, иссиқ сув ҳам мумкин эмас. Ҳозир юзим, қўлларим, оёғимда шиш бор. Буни устига 2 буйрагим ҳам кучли шамоллаган. Буйракдаги инфекциялар шу бўғим касаллигини чақирибди. Мен намозларимни таяммум қилиб ўқишим мумкинми?