Таяммум ҳақида

23:02 / 16.05.2020 | Munisaxon | 664
Ассалому алайкум! Намоз ўқишни бошлаганимда қариб бир йил бўлади. Шу вақт давомида охирги 2-3ой буйрак, сийдик йўли ҳамда чап тухумдон сурункали шамоллаши билан оғриб даволандим. Дорилар таъсир қилган бўлсада олдинди соғлом ҳолимга қайтолмадим. Уролог врач сувга қўл - оёғингни урма мумкин эмас деди. Ҳаво совуқ тушиши билан, сувдан фойдалансам оғриқ кучаяди. Шу ҳолатда таяммум жоизми!? Ислом дини енгиллик дини экани, инсон ҳаёти ва соғлиги муҳим эканлигини билиб англаб таяммум қилса бўладими!? Агар мумкин бўлса қазо намозларини ўқишда ҳар бири учун алоҳида ният қилиб таяммум қилиб намоз ўқиладими?!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишончли шифокор сув ишлатиш зарар эканини таъкидласа, таяммум қилишингиз жоиз. бир таяммум билан то таҳоратингиз сингунича исталганча намозларингизни ўқишингиз, шунингдек, таҳорат билан қилинадиган ибодатларингизни қилишингиз жоиз.

«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради.

Шариатда эса:

«Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга суртиш таяммумдир».

التَّيَمُّمُ يَخْلُفُ الْوُضُوءَ وَالْغُسْلَ عِنْدَ الْعَجْزِ عَنِ الْمَاءِ لِبُعْدِهِ مِيلًا، أَوْ لِمَرَضٍ، أَوْ بَرْدٍ، أَوْ عَدُوٍّ، أَوْ عَطَشٍ، أَوْ عَدَمِ آلَةٍ، أَوْ خَوْفِ فَوْتِ مَا يَفُوتُ لَا إِلَى خَلَفٍ، كَصَلَاةِ الْعِيدِ ابْتِدَاءً أَوْ بِنَاءً، وَالْجَنَازَةِ لِغَيْرِ الْوَلِيِّ.

Сувнинг бир мил узоқда бўлиши, беморлик, совуқ, душман, чанқоқ, асбоб йўқлиги, аввалбошдан ёки давом эттириш ила ийд намози ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда таяммум таҳорат ва ғуслга ўринбосар бўлади.

 (“"Кифоя" китобидан)

 Валлоҳу аълам!