Фарзанд

12:19 / 14.06.2020 | Diyora | 761
Ассалому алайкум! Жинсий яқинлик қилишдан олдин “бисмиллаҳ”ни айтиб, кейин қилиш керак. Агар шунақанги вазият бўлиб, эсдан чиқиб айтмасдан бошласа ва ўшандан кейин фарзанд бўлса, у қанақа фарзанд бўлади? Буни таъсири бўладими? Аборт қилдириш мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аборт қилдириш керак бўлган даражада таъсири бўлмайди. Аллоҳга тавба қилиб, истиғфор айтилади ва фарзанднинг камолини сўраб, дуо қилинади.  Валлоҳу аълам!