Ассалому алайкум! Айтиб қўй дейилган саломни етказмасам гуноҳкор бўламанми? Масалан, кўчада бир танишимизни учратиб қолдим. Улар “онангга салом айтиб қўй” дедилар. Мен хўп дедим. Уйга келиб онамга ўша танишимизнинг саломини етказмасам, эсимдан чиқиб қолса бўйнимда қарз бўлиб қоладими айтмаганим учун?
– Ва алайкум ассалом! Бўйнингизда қарз бўлиб қолади. Чунки бу омонат. Эслаганингизда етказиб қўяверасиз. Валлоҳу аълам!