Ассалому алайкум! Менда кўпинча намозда 2-ракъатда “ташаҳҳут”дан тураётгандаги такбирни айтиш ёдимдан кўтарилиб қоляпти ёки айтган-айтмаганимни эслолмай қоляпман. Намоздаги бу хато-камчилигимни тўғрилаш учун менга саждаи саҳв жоиз бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Такбирни айтиш суннат амали бўлиб, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Намозга киришдаги такбирни айтиш эсдан чиқса намозни қайта ўқиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!