Таржима қилсам бўлаверадими?

09:35 / 15.06.2020 | Саодат | 602
Ассалому алайкум! Бошқаларнинг мақоласини таржима қилиб пул топсам бўладими? Агар мақоланинг муаллифидан изн олмаган бўлсам, бу ўғрилик бўлиб қолмайдими? Ҳар бир мақоланинг муаллифи билан боғланишга имкон бўлавермайди. Мақолалар илм-фанга тааллуқли. Раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таржима учун муаллифдан изн олиш керак. Агар муаллиф изнсиз таржима қилишга рухсат йўқ, деган бўлса, унинг муаллифлигидаги маълумотларни таржима қилиб бўлмайди. Аммо ҳеч нарса демаган бўлса, уни таржима қилиш жоиз. Муаллифи ва манбаси кўрсатилиши шарти билан.  Таржимонлик учун ҳақ олиш жоиз.  Валлоҳу аълам!