Тилла закоти

09:29 / 15.06.2020 | Muslima | 661
Ассалому алайкум! Турмушга чиққанман. Рўза фидяси ёки тилла тақинчоқлар учун закотни ҳўжайним эмас, дадам берсалар ҳам қабул бўладими? Чунки ҳўжайним ҳали уй қуриб, ҳамма шароитлар қилмаган. Ўрнига отамни берган закотлари мени номимдан қабул бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фидя ва закот каби ибодатлар шахсий ибодатлардир. Уни зиммасидаги одам қилади. Бир киши учун бошқаси адо этмайди. Агар сиз фидя чиқаришингиз керак бўлса, уни ўзингиз чиқарасиз, шахсий мулкингиздан. Отангиз ҳам эрингиз ҳам сиз учун чиқармайди. Шунингдек закот масаласи ҳам. Агар нисоб эгаси бўлсангиз, ўз мулкингиздан закот чиқаришингиз лозим.  Валлоҳу аълам!