Ассалому алайкум! Ҳўжайинимнинг тоғалари табиб. Табибликда Гулқанд деган аллергияга ва иммунитетни кўтарувчи нарса бўлиб, уни тайёрланиши гул мураббодаги гулни олиб 1 га 2 шакар қўшиб 40 кунларча офтобда оғзи ёпиқ ҳолатда тайёрланар экан. Биламизки, офтобда қолган сув песликни келтиради, ишлатиб истеъмол қилиб бўлмайди, совутиб кейин ишлатса жоиз. Бу нарса ҳам офтобда шунча кун туради, буни истеъмол қилиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Гулнинг таркибидан сувга қандайдир микроунсурлар чиқиб, унинг табиатини ўзгартирса керак менимча. Бу ҳақида менда маълумот йўқ, узр. Уни амалиётда кўп йил синаган табиблардан бу ҳақида сураб кўринг.