Маслаҳат

11:00 / 15.06.2020 | Malika | 711
Ассалому алайкум! Бир инсон мавъиза қилиб туриб "хотинларингиз билан маслаҳатлашманглар, бу қиёмат аломати", дебди. (Яъни хотинлар фақат бидъатчи, илми йўқ деган маънода гапирган.) Ўшандан буён бирон бир масалани ҳўжайиним маслаҳатлашмайдилар, фикр сўрамайдилар. Бу гап қанчалик тўғри? Ҳамма аёллар ҳам илмсиз, исрофгар ё бидъатчи эмаску...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмган гап. Гапирган гапининг асосини ҳам айтсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Ҳудайбия сулҳи пайтида Умму Салама розияллоҳу анҳо берган маслаҳатлари жуда машҳурдир. Шариатда бундай маънода гап келмаган.  Валлоҳу аълам!