Қасам ҳақида

01:38 / 16.06.2020 | Madina | 576

Ассалому алайкум! Эрим яшаб турган уйимизни "сенга бердим, Аллоҳга қасамки қайтариб олмайман ва бу уйни сотсам пули менга ҳаром бўлсин", деса ва вақт ўтиб "йўқ, сенга уй бермайман", деса, бунинг ҳукми қандай?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَآيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌإِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَرَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди ва омонат унга ишонилса, хиёнат қилади»деганлар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

 Валлоҳу аълам!