Ассалому алайкум! Онам иккинчи бор турмушга чиққанига 10 йил бўлди. Эштишимча отам билан судда ажрашган, отам ҳатто судга ҳам келмаган. Онамнинг ҳозирги турмуши ҳалолми? Мен онам турмушга чиққан шу инсоннинг ўғлига турмушга чиққанман. Агар ҳалол бўлмаса қандай йўл тутайлик?
– Ва алайкум ассалом! Онангиз аввалги эридан жавобини олган бўлса, кейинги турмуши жоиз. Иккинчи турмушининг ўғлига тегишингиз дуруст. Валлоҳу аълам!