Ассалому алайкум! Мен Қуръон ёдлаяпман. Лекин таҳоратим аёллар фаржидан чиқадиган оқ суюқлик сабабли бузилиб қолябди. Қуръон ўрганувчилар уни истаган вақтда ўқишлари учун доим таҳоратли юришлари лозимлигини ўқигандим. Лекин менинг таҳоратли вақтим 30 ёки 40 минут. Саволим шуки, таҳоратим бузилганда таҳоратсиз ҳолда Қуръонни телефонда ўқиб туришим мумкинми? Ёки яна таҳорат олишим лозимми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин! ( Дўстимнинг саволи)