Ассалому алайкум! Мeн қиз боламан. Жинсий аъзоимдан доимий равишда оқ суюқлик кeлади. У таҳоратни бузмайдими?
Ва алайкум ассалом! Бузади. Аёлларнинг бачадонидан келадиган оқ суюқлик нажосат бўлиб, у билан таҳорат кетади. Ҳамда кийимга теккан ўрни бир танга ёки ундан зиёда бўлса, ювиш ҳам вожиб бўлади. Агар бундай аёлдан оқлик тўхтамай келиб турса, ўзини соҳиби узрлар сафидами ёки йўқлигини текшириши керак.
Улар энг қисқа намознинг вақти, масалан шомни тажриба учун танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича бир бор таҳорат олиб, фақат шомнинг фарзини адо қила оладиган вақт топишга ҳаракат қиладилар. Масалан: таҳорат олиб, уч ракъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетса, (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин) агар улар шом вақти кириб то шом вақти чиққунича ўн дақиқа пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб то чиқиб кетгунича бир бор бўлса ҳам узри топилса бўлди. Шаръий соҳиби узрга айлангач, модомики уларнинг ҳар намоз вақтида бир бор бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, соҳиби узр ҳукмида қоладилар.
Сўнг бирор намоз вақти киргандан то чиққунича бу оқлик келмаса, улар соҳиби узрлар сафидан чиқадилар. Кейинги намоз вақтларида бу оқлик бир ё икки бор келиб турса, соҳиби узр саналмайдилар.
Сиз шу каби саволларингизга тўлароқ маълумот олишингиз учун қуйидаги линкдан фойдаланишингизни тавсия қиламан.
http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat . so-ibi-uzr.