Қуръон хатми ҳақида.
09:36 / 11.04.2017 |
Савол |
1415
Ассалому алайкум! Ҳайит айёми муборак бõсин. Рамазон ойида Қуръон ҳатм қилишни ният қилиб, савобидан умидвор бўлган ҳолатда астойдил ҳаракат қилиб ўқиб кeлаётган эдим, лeкин ҳатм қилишга улгура олмадим. Чунки ҳали тeз ўқий олмайман ва орада узрли сабабга кўра узилиш бўлган эди. Рамазон ойида 28 пора ўқидим. Нима қилсам экан? Шу ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуръон хатмини охирига етказиб қўяверинг. Рамазон кунлари хатм қила олмаган бўлсангиз ҳам, шу улуғ кунларда Қуръон тиловат қилганингиз учун савоб олаверасиз, ин шаа Аллоҳ