Фарзандли бўлишга эрим қаршилар.

09:37 / 11.04.2017 | Савол | 1329
Ассалому алайкум! Ўғил фарзандимнинг соғлигида бироз қийналганим учун 2-ҳомиламга уйдагилар қарши бўлишди, лекин Аллоҳга таваккал қилиб туғдим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Шунча сақлансам ҳам 3-ҳомилам бўлиб қолипти. Энди бунга турмуш ўртоғим ҳам қарши. Иккитасини эплаб олайлик деяптилар. Ахир ризқни Аллоҳ берадику. Мен туғишга қатъий турибман. Бу билан “эримни қийнаб, норози қилмаяпманми?”, деб хавотирдаман. Илтимос, маслаҳат беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта динимизда кўп туғишга тарғиб қилинади. Агар ҳомила тушириб юборилиши жоиз муддатда бўлса, унда бу масалани икковинглар ўзаро ҳал қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!.