Ассалому алайкум! Келин учун қайнота маҳрам ҳисобланади деб эшитдим. Бу тўғрими? Агар шундай бўлса қайнотанинг олдида ҳам отасининг, ака-укасинг олдида ўтиргандек ҳижобсиз ўтириш мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Модомики келин эрининг никоҳида бўлар экан, қайнота унга маҳрам ҳисобланади. Лекин бу маҳрамлик эри туфайли собит бўлмоқда. Бу билан абадий никоҳлари ҳаром бўлади, аммо ҳозирги кундаги фитналар туфайли қиз ва ота даражасига ўтиб кетмаслик керак. Валлоҳу аълам!