Намоз

15:55 / 21.06.2020 | Зульфия | 846

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни бошлаганимда нимагадир нафасим бўғилишни бошлайди, хона ҳарорати одатда ўртача, гоҳида совуқроқ, лекин таҳорат қилиб келиб, артиниб, кийиниб, рўмолимни ўраб, жойнамозда турганимда бошланади. Ҳамда қадр кечаларида ўқиган тасбеҳ намозида ҳам узоқ саждада ёки рукуъда турсам, қиёмга турганимда орқа мийям сиқиб кўзларим ёруғлашиб кетади, бу нимадан ва нима қилса бўлади? (Маълумот учун: аввал, ёшлигимда ундай бўлмаган!)

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сиз кардиолог, пульмонолог, невропатолог ва терапевт кўригига муҳтожсиз. Оилавий поликлиникага чиқиб, клиник-лабаратор текширувлардан ўтиб, шу мутахассислар маслаҳатини олинг.