Ассалому алайкум! 14 ойлик фарзандим бор. Унга исломни ўргатишни истайман. Буни қандай амалга оширсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бу борада аввал ўзингизни ислоҳ қилишингиз лозим бўлади. Шариат аҳкомларига, тақвога амал қилинг. Турмуш ўртоғингиз ва уларнинг оила аъзоларига бўлган муносабатингиз намунали бўлишига ҳаракат қилинг. Боладаги ижобий ва салбий характерлар оиладан кўчирма бўлади. Фарзандингизнинг олдида ҳеч кимни ёмонламанг, фақат ибратли томонларини ўрнак қилиб гапиришингиз мумкин. Болани 7 ёшгача қаттиқ уришиб бўлмайди, акс ҳолда қайсар бўлиб кетади.
Овқатланиш менюсини тўғри танланг. Очиқ ҳавода сайр қилдиринг, севиб эркалаб, бағрингизга босиб, дуолар билан ухлатинг ва эркалаб уйқудан уйғотинг. Фарзандингизни тарбиялаш ва илмли қилишда “лсломга бағишланган умр”, “Қизларжон” китобини ўқиб жуда кўп ибратли намуналар оласиз. Ўзингизнинг ҳам диний илмингизни ошириб боринг. Намозларингизда узун, чиройли дуолар қилишга одатланинг. Яхши ниятларингиз доимо амалга ошси! Фарзандингиз қори, қория, олим, олималардан бўлсин!