Ўзгариш

07:41 / 21.06.2020 | Диловар | 519

Ассалому алайкум! Охирги 4-5 ойларда жуда ҳам таъсирчан бўлиб қолганман. Ҳар бир нарсани ўзимга яқин оламан. Кўп йиғлайман. Биров гапирса ҳам менга қарата айтилгандек туюлади. Нима қилишни билмайман. Ҳатто ишимга ҳам совуққон бўлиб қолганман. Маслаҳат беринг, нима қилсам экан? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол психологнинг суҳбатига мурожаат этишингиз сизга катта ёрдам бўлар. Аммо ундан аввал эндокринолог кўригига бориб олишингиз керак. Қон таҳлилларингизни текширтириб олганингиз яхши. Витамин Д, кальций, ТТГ, АТГ каби таҳлилларни топшириб кўришингиз керак. Бу ишларни ҳаммасини эндокринологнинг ўзи тушунтириб беради. Валлоҳу аълам!