Онамнинг хиёнати

20:23 / 08.06.2020 | Malikabonu Qobilova | 785

Ассалому алайкум! Мен ўз онамни интернет тармоғида хиёнат қилаётганини билиб қолдим. Оиламиз тўлиқ, дадам тирик, жуда ҳам меҳрибон ва энг яхши инсон. Хиёнатни билиб қолганимга 5 йил бўлаяпти. Шу йиллар ичида кўп ўйладим, лекин саволимга жавоб топа олмадим. Нима учун дадамга хиёнат 5 йилдан буён ҳамон давом этмоқда? Мендан ташқари яна 3 синглим бор, уларнинг тақдирини ўйлаб ҳам оиламиз бузилиб кетмасин деб, ҳеч кимга бир оғиз ҳам индамадим. Лекин ўзимни ўзим еб битириб бораябман. Одамларга бўлган ишончим сўниб бормоқда. Энди 19 га тўлаяпману, лекин ишончим сўниб бормоқда. Нима қилсам бўлади? Онамни қандай қилиб бу ишдан тўхтатсам бўлади? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Онангизга сиз бу ишдан хабар топганингизни ва унга психолог ёрдами жуда зарур эканлигини тушунтиринг. Аммо онангизни айблаб, гап қайтариб уришишдан, ҳақоратлашдан эҳтиёт бўлинг. Бу ҳатти-ҳаракати шариатга мувофиқ иш эмаслигини, гуноҳкор бўлиб охиратда ёмон аҳволга тушишини тушунтирсангиз етарлидир. Чунки у онангиз. Дилини оғритиб ўзингиз ҳам гуноҳкор бўлиб қолманг. Сиз ҳали ёшсиз. Кўп нарсаларни тушунмайсиз. Онангиздаги гормонал ўзгаришлар туфайли шу ишларни қилаяпти. Бунинг учун у психолог билан суҳбатлашиб олганидан кейин, эндокринолог ва гинеколог кўригига бориб, даволаниш муолажаларини қилиб олса дуруст. Валлоҳу аълам!