Ассалому алайкум! Мен акамнинг ўғлини, яъни жиянимни эмизганман, қизимга сутим камайиб қолмасин деб тўйгунича эмас, озроқ эмизгандим, 1 марттагина. Энди акамнинг икки ўғли ҳам мени қизларимга маҳрам ҳисобланишадими? 2-чи саволим: Аммамнинг қизи билан овсинмиз. Бир биримизнинг болаларимизни эмизар эдик. Бозорга кетсам аммамнинг қизи, яъни овсиним мени қизимни эмизар эди. У бирор жойга узоқ кетса, мен уни қизини эмизар эдим. Қизларидан кейин аммамнинг қизи ўғилли бўлди. Энди болаларимиз катта бўлгач, мени қизим амакисининг ўғлини олдида ҳижобсиз юрса бўладими, демокчиманки, улар бир-бирига маҳрамми? Мен у болани эмизмаганман, опасини эмизганман.
– Ва алайкум ассалом! Хизматимиз шартига кўра саволлар биттадан берилади. Сут ичига кирганлиги эътиборга олинади. Қизларингизга эмган бола маҳрам бўлади, эммагани эмас, яъни иккиси эмас, эмгани маҳрам бўлади. Валлоҳу аълам!