Ассалому алайкум! Мен қўшним билан 7 йилдан бери яшайман. Жуда яхши қўшничилик қиламиз, нарса қизғонмаймиз. Бир куни қизим ҳақида бўхтон гапларни гапирди, дилим оғриди. Ўзига «сиз айтмасангиз мен билмай юрардим», деб хафа бўлганимни билдирмадим. Қизимни қаттиқ уришдим. Қизим Қуръон ёдлаётган қиз, очиқ юрадиган қизлардан ҳам эмасди. Лекин қўшним билан ҳечам гаплашгим келмай қолди. 10 кундан бери кўришмайман. Нима қилай кўнглим оғриди. Нима қилай қўшничилик ҳам, қудачилик каби 1000 йилчилик экан. Узр айтайми? Мен ҳеч кимни дилини оғритишни хоҳламайман. Ё ўзи чиқмади узр айтиб, кўп араз қилиб юрсам гуноҳ эмасми? Бари бир болам ҳақида нотўғри маълумот айтгани учун кўнглим қолди. Қизим у гаплари нотўғри дейди. Ёши мендан ката, узр сўраб чиқайми?
– Ва алайкум ассалом! Узр айтиш шарт эмас. Кўришиб кўйинг ёки қўшничилик қилиб у бу нарса узатиб қўйинг ва муносабатни илгаридек давом эттиринг. Гап келганида қизингиз ҳақидаги хабар тўғри эмаслигини яхшилик билан билдириб ўтинг. Валлоҳу аълам!