Ассалому алайкум! 11 ярим ойлик ўғлим бор, анчадан бери иштаҳаси йўқ, вазни кам, 2 кунда бир ичи келади, тез-тез қотиб ҳам қолади. Фақат эмади, пюре, банан, мевалар берсам, туплаб ташлайди. Иштаҳасини очиш учун нималар берсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Боланинг иштаҳаси бир неча ҳолатларда бўлмаслиги мумкин: камқонликда, рахит+камқонликда, гельминтозларда, невроз ҳолатларида, ошқозон-ичак касалликларида, айрим қон касалликларида. Бу ёшдаги болада энг аввало анемия ва рахитни истисно қилиш керак бўлади, умумий қон таҳлилини топшириб, натижага кўра даволаниш керак бўлади. Темир препарати лозим бўлса Мальтофер томчисидан 10 томчидан 1-2 маҳал ичириб ( 3 ой ) кунлик овқатига 5-6 томчидан Цевикап томчисини қўшиб бериб турсангиз (10-15 кун) иншааллоҳ, иштаҳаси ҳам очилади, вазн ҳам қўшади. Валлоҳу аълам.