Қуръонда оҳанг

22:58 / 28.06.2020 | Зебо | 402
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, маълумки ҳозир баъзи қорилар Қуръони Каримни оҳангга солиб ўкишяпти. Бундай ўкиб бўлмайди, деб эшитгандим. Ўзимиз ҳам эшитганда шунга қарар эдик, яқинда тажвид дарсларини ўрганганимда ҳам устозим «Ҳарфларнинг махражига, барча қоидаларга амал қилиб ўқилганини эшитинглар, ўшанда яхши ўзлаштирасизлар, баъзи қорилар оҳангга солади, у яхши эмас», деган маънода гапиргандилар. Яқинда телеграм тармоғида бир биродаримиз Алақ сурасини ўқилганини юборди, унт баъзилар нашид деб ўйлашибди. Биз Қуръонни оҳангга солиб ўқиш ва бу ишни қилмаслик масаласида тортишиб қолдик. Илтимос, ёрдам беринг, оҳангга солишнинг ёмон жойи йўқми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони каримни чиройли овоз, ёқимли оҳангда ўқиш суннатда буйрилган амаллардан саналади. Бу борада ихтилоф йўқ. Аммо ушбу тараннумни қоидалар асосида ўрганиш борасида ихтилоф бор. Баъзи олимлар буткул ножоиз деб айтса, бошқалар маълум асослар доирасида ўрганиш мумкин, дейдилар. Аммо Қуръонни нашидага ўхшатиб ёки унга номуносиб оҳангда тиловат қилиш жоиз эмаслигини барча олимлар бирдек таъкидлайдилар. Валлоҳу аълам!