Ассалому алайкум! Мен 16 ёшимда турмушга чиққанман, маҳаллага келин бўлганман. Саволим шуки, ёш эдим, коллежда тиббиёт йўналиши бўйича ўқирдим, касбимни, ўқишимни яхши кўраман. «Ўқитамиз, касбини севса қилаверади», деб ота-онамга лафз қилишган. Уйланиб олгандан кейин ўқитишмади ҳам, ишлатишмади ҳам. Ҳозир уйдаман, лекин ҳамманинг уколини қиламан, маҳалладаги қўшниларга қўлимдан келганча ёрдам бераман. Шу масалада эрим билан кўп урушиб қоламан. Касбимни яхши кўраман, ўқишни, илмимни давом эттиришни хоҳлайман. Нима маслахат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши турмушга чиққанидан кейин ўқиши ёки ишлаши учун эрининг розилиги керак. Агар сизда чиндан ҳам ўқиш ёки ишлашга иштиёқ бўлса, буни уруш ёки норозилик йўли билан ҳал қилишга уринманг. Яхши гапириб, эрни рози қилиш йўли билан кўндиринг. Валлоҳу аълам!