Ассалому алайкум Одина опа! Бир қиз турмушга чиқиш арафасида. Умр йулдоши бўлаётган йигит қиздан "Аввал бирор йигит билан гаплашганмисиз?" деб сўраса, бу вазиятда қиз ростини айтиши керакми? (Минг афсуски қиз аввал бир йигит билан севишиб гаплашган, учрашган, Аллоҳга хуш келмайдиган, виждони қийналадиган гуноҳ ишлар ҳам бўлиб ўтган.)
Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ таоло умрингиз ва илмингизни зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилган бўлса, айбини сатр қилиши керак. Валлоҳу аълам!