Ассалому алайкум! Мен 18 ёшдаман, 2 йилдан ошди намоз бошлаганимга, лекин негадир иймоним жуда суст, бир қараса намозимни қолдирмасдан ўқийман, бир қараса умуман ўқимай қўяман. Шу қилиғим учун ўзимдан жаҳлим чиқади, нафратланиб кетаман. Бир ташлаб, бир ўқиб юраман. Ҳеч намозимда бардавом бўла олмаяпман. Намоз ўқиб юрсам ўзимни жуда яхши ҳис қиламан, ўзимга ишониб, Аллоҳнинг ҳимоясида юргандай ҳис қиламан, намоз ўқимаган пайтларим ўзимни ёлғиз, умидсиз, бирор нимадан ҳавсаласи пир бўлган одамга ўхшаб юраман. Шуларни билсамда ҳеч амал қилолмаяпман. Мендан кимдир дин ҳақида сўраса, саволига жавобни билсам, оғзимни тўлдириб жавоб бераман, ҳуддики илмни сув қилиб ичиб юборгандай, лекин ўзим айтганларимга амал қилмайман. Илтимос менга йўл йўриқ кўрсатсангизлар, маслаҳатга муҳтожман. Нималар қилсам бўлади? Қандай дуолар айтиб юрай ҳулқим, илмим гўзаллашиши учун, ўзим ақллилик қилиб айтганларимга амал қилишим учун. Аллоҳ умрингизга, илмингизга барокат ато этсин! Раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! https://savollar.muslimaat.uz/savol/3185