Руҳлар

01:06 / 11.06.2020 | Mohinur | 551

Ассалому алайкум! Одина опа, катта одамларга ҳар пайшанба куни Қуръон тушириш одат бўлиб қолган. Пайшанба куни ўлган одамнинг руҳлари келар эмиш. Шу тўғрими? Ўзи ўлган одамларнинг руҳлари қиёматгача қаерда бўлади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Руҳлар келишига оят ва ҳадисдан ҳеч қандай далил йўқ. Руҳлар келиб бизни кўриб туради, дейиш ҳам эьтиқод тарафидан нотўғри. Ғайб иши ҳақида тахмин қилиш ҳисобланади. У куни тиловат қилсин деган гап ҳам хато. Савоб бағишлашга ой кун тайин қилиш бидъат. Руҳлар солиҳларники иллийинда, фосиқ фожирларники сижжийнда ушлаб турилади. Валлоҳу аълам!