Ассалому алайкум! Қизим 6 ёшда. Қуръон ёд олишни бошлаган эди. Фақатгина мен билан дарс қилади. Жуда шўх бошқаларга кўнмайди. Мен 1 ойда 10 кун ҳайз кўраман. Мактабга боргунча ёдлаб олсин, кейин чалғиб қолади, деб жуда шошиляпмиз. Аммо ҳайз кунларимда анча вақти кетяпти, ўзи ҳам дангаса бўлиб қоляпти. Шу 10 кун ҳеч нима қилдира олмай қийналиб кетаман. Бу кунларда Қуръон тиловати мумкин эмаслигини биламан. Аммо бир илмли, Қуръондан таълим берадиган аёлдан сўрасам, "Қуръон ёдлатадиган дарс берадиган аёллар тампон қўйиб олиб таҳорат олиб, ўқитса бўлади. Мен шундан қиламан", деди. У аёлни фарзандлари қори бўлган. Шунақа қилсам бўладими мен ҳам? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Тампун сизни ҳайзлик ҳолатидан чиқариб қўймайди. Ҳозир болаларга Қуръон таълимини берадиган дастурлар кўп. Дарсини такрорлатиб қўяди. Ўшандан фойдаланинг. Яна бир йўли, оятни тўлиқ айтмай, сўзма-сўз бўлиб-бўлиб ўргатсангиз бўлади. Ўшанда оятни тиловат қилган бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!