Ассалому алайкум! Менинг 2 та саволим бор, динимизда аёл киши уйдан чиқмасин, деган гап бор, шу тўғрими? Агар аёл ажрашган бўлса ва фарзанди бўлса, ўзи ва фарзандини таъминлаш учун, кўчага чиқиб ишлаши мумкинми ва бунинг ҳукми қандай? Динимизда жонзотларга озор бермаслик керак, дейилади. Чивин, пашшаларни ўлдириш мумкин, дейишади, шу тўғрими? Суварак ва бошқа зараркурандаларни ўлдирса, буни ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Хизматимиз шартига кўра саволлар биттадан берилади. Динимизда аёл киши уйдан чиқмасин, деган гап йўқ. Балки уйда кўпроқ қолишига, беҳуда кўчага чиқмаслигига тарғибот бор. Эҳтиёж юзасидан чиқиши жоиз. Валлоҳу аълам!