Исм

12:37 / 29.06.2020 | Yulduz | 2421
Ассалому алайкум! Ўғил фарзандга бошқа пайғамбарларни исмини қўйсак, масалан: Юсуф деб, кейин охиратда нега Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати бўла туриб, бошқа пайғамбарнинг исмини қўйдинглар, деб сўроқ қилинмаймизми? Муҳаммад алайҳисаломга беҳурматлик қилган бўлмаймизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа пайғамбарларнинг исмини қўйиш мумкин эмас, деган гап йўқ. Қанчадан қанча олимларга бошқа пайғамбарларларнинг исмлари қўйилган. Мулоҳаза қилсанглар бўлмайдими? Валлоҳу аълам!