Ҳомиладорликда таҳорат

07:47 / 30.06.2020 | Hafiza Allanazarova | 500
Ассалому алайкум! Ҳозир беш ойлик ҳомиладорман. Уч ойликда жуда кўп қон кетса ҳам Аллоҳнинг изни билан фарзандим тушмади. Лекин бачадонимда жуда катта гематома шаклланибдики, пешобни нари борса 30 - 40 дақиқа ушлай оламан. У ёғига гематома катталигидан қорним қисилиб портлаб кетай дейди. Саждада баъзан санчқилар ҳам бор. Шининг учун баъзан инқиллаб намоз ўқийман. Оғриқдан сонларимни кафтим билан ишқаларканман ҳам. Баъзан пешоб қорнимни қисқа вақт ичида ҳам қисганидан шошиб ўқийман. Бу шошиш ва инқиллашим намоз савобларимни камайтирмасмикан? Бўлмаса ҳар бир намозни фарз ва суннатига алоҳида таҳорат олиб ҳам ўқий қўя қолардим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Узрингиз борлиги учун афв қилинади, иншааллоҳ. Аллоҳ шифо берсин!  Валлоҳу аълам!