– Ва алайкум ассалом! "Бола 7 ёшга тўлгунча унга подшоҳга муомала қилгандек, 7-14 ёшгача унга қулдек, 14 ёшдан кейин у билан дўстлардек муомала қилинг", - деган гапга амал қилишимиз керак. Фарзандингиз ўсмирлик ёшда бўлгани учун ундаги бу ҳолат табиий. Фақат унга яхши гапириб, дўстлардек муомала қилишингиз керак. Акс ҳолда бадтар қайсарлик қилаверади. Бу ёшда кўпчилик болаларда уни ҳеч ким тушунмаётгандак бўлаверади, ўзига эса аҳмоқона хаёллар келаверади. Унинг атрофидаги ўртоқларини кузатиб туринг. Доим таҳоратда юришга ўргатинг . Хожатхона, ювиниш хонасига кириш-чиқиш дуоларини катта-катта ҳарфлар билан ёзиб эшикка осиб қўйинг. Диний илмларни ҳам ўргатиб боринг. Шайтондан узоқ бўлади. Бирор қизиққан спорт тўгарагига, ёки бирор ҳунарга беринг, натижа жуда яхши бўлади, ин шаа Аллоҳ!