Тил ўрганиш, илм

13:33 / 18.06.2020 | Сарвиноз Норкузиева | 743
Ассалому алайкум! Қизларимиз ислом динидан диний таълим олишлари учун махсус мактаблар борми? Қайси вилоятларда бор тўлиқ баён этсангиз.
Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудда диний мактаблар йўқ. Лекин бир қанча мадрасалар мавжуд, қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида битта олий (Тошкент Ислом институти), 9 та ўрта махсус таълим муассасалари (Тошкентда «Кўкалдош», Бухорода «Мирараб», Андижонда «Саййид Муҳйиддин Махдум», Наманганда «Мулла Қирғиз», Китобда «Хожа Бухорий», Урганчда «Фахриддин ар-Розий», Нукусда «Муҳаммад ал-Беруний», шунингдек Тошкентда «Хадичаи Кубро», Бухорода «Жўйбори калон» аёл-қизлар билим юрти) ҳамда имомларни қайта тайёрлайдиган Имом ал-Бухорий халқаро маркази мавжуд.