Бошланғич диний таълим

23:28 / 18.06.2020 | Dilorom | 966
Ассалому алайкум! Биз Тошкент шаҳрида яшаймиз. Синглим Тошкент вилоятида яшайди, ўғли 4-синфни тугатди, ниятлари ўғлини диний таълимда ўқитиш. Саволим, шаҳарда бошланғич диний таълим муассаси борми? Бор бўлса қаерда ва вилоятдан ўқувчи қабул қилинадими? Жавобингиз учун раҳмат сизлардан. Аллоҳ рози бўлсин.
Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудда диний мактаблар йўқ. Лекин бир қанча мадрасалар мавжуд, қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида битта олий (Тошкент Ислом институти), 9 та ўрта махсус таълим муассасалари (Тошкентда «Кўкалдош», Бухорода «Мирараб», Андижонда «Саййид Муҳйиддин Махдум», Наманганда «Мулла Қирғиз», Китобда «Хожа Бухорий», Урганчда «Фахриддин ар-Розий», Нукусда «Муҳаммад ал-Беруний», шунингдек Тошкентда «Хадичаи Кубро», Бухорода «Жўйбори калон» аёл-қизлар билим юрти) ҳамда имомларни қайта тайёрлайдиган Имом ал-Бухорий халқаро маркази мавжуд.